СУОТ узб

  1. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлардан ўтказиш турларини кўрсатинг?

  2. Хавфи юқори бўлган ишларни бажаришда, ишларни бажариш хавфсизлиги, наряд-рухсатномада кўрсатилган хавфсизлик чораларининг етарлилиги учун ким жавобгар?

  3. Ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларини олиш, сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш кимнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади?

  4. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ходимлар учун қайси вазифаларни белгилайди?

  5. Хавфсиз ишлаш усуллари тўғрисидаги билимларни синаш қайси жавобда тўғри кўрсатилган?

  6. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кириш йўл-йўриқларидан ўтказиш, ким томонидан амалга оширилади?

  7. Иш ўринлари ва касблар нима учун аттестациядан ўтказилади?

  8. Ишчиларга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича даврий йўл-йўриқ қанча муддатда ўтказилиши лозим?

  9. Иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациясини ўтказиш даврийлиги қанча муддат мобайнида ўтказилади?

  10. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни текширишнинг турларини кўрсатинг?

  11. Раҳбар, мутахассислар ва ишчиларнинг аварияни бартараф этиш режаси юзасидан билим савияси қачон текширилади?

  12. Корхона раҳбарининг хоҳиши бўйича ўтказиладиган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш қуйидагилардан қайсилари бўлиши мумкин?

  13. Мажбурий тиббий кўриклар қайси белгиланган вақтларда ўтказилиши лозим?

  14. Қуйида кўрсатилган ишлаб чиқаришдаги қайси бахтсиз ҳодисалар текширилиб ташкилотда ҳисобга олинади?

  15. Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан ўтказилган аттестация материаллари неча йил сақланади?

  16. Қайси шахслар наряд-рухсатнома бериш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин?

  17. Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича қуйидаги кўрсатилганлардан қайсилари билан бепул таъминланишлари лозим?

  18. Ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларнинг бажарилиши устидан доимий назорат кимларга юклатилади?

  19. Иш жойида ходимларга меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ ўтказиш кимнинг зиммасига юкланади?

  20. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқноманинг бўлимлари қандай номланишлари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?

  21. Ишларни хавфсиз бажариш услублари ва усуллари, технологик ускуналар, мосламалар ва асбоблардан фойдаланиш тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқноманинг қайси бўлимида кўрсатилиши керак?

  22. Қандай бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади?

  23. Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса тўғрисида ташкилотнинг иш берувчиси кимларга хабар бериши керак?

  24. Ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ кимга дарҳол бериши керак?

  25. Меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш қайси норматив-хуқуқий хужжатга асосан текширилади?

  26. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг уч босқичли назоратидаги учинчи босқичида текширув натижалари қандай расмийлаштирилади?

  27. Ишлаб чиқаришдаги оқибати енгил бахтсиз ходисалар қанча муддат мобайнида текшириб чиқилиши лозим?

  28. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ташкилотдаги касб касалликлар текширилишини ва ҳисобга олинишини назорат қилиш қайси органга ёки хизматга юкланади?

  29. Меҳнатни муҳофаза қилишга мўлжалланган маблағлардан бошқа мақсадлар учун кимнинг рухсати билан фойдаланилиш мумкин?

  30. Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишларнинг оғирлик даражаси қандай аниқланади?

  31. Меҳнатни муҳофаза килиш деганда нима тушунилади?

  32. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ қандай бахтсиз ходисалар текширилмайди ва ҳисобга олинмайди?

  33. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича иш жойидаги йўл-йўриқ қайси ҳужжатга мувофиқ ўтказилади?

  34. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича иш жойида йўл-йўриқдан ўтказишдан мақсад нима?

  35. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мақсадли йўл-йўриқ қайси ҳолатларда ўтказилади?

  36. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича даврий йўл-йўриқдан ўтказишнинг мақсади кўрсатинг?

  37. Меҳнат муҳофазаси бўйича навбатдан ташқари йўл-йўриқ қайси ҳолларда ўтилиши шарт?

  38. Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими бу:?

  39. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни........?

  40. Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестациясидан ўтказиладиганлари булар-?

  41. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқувдан ўтмаган, йўл-йўриқ олмаган ва билимлари текширувдан ўтказилмаган шахсларни иш берувчи.....?

  42. Иш жойидаги йўл-йўриқлар қайси турларга бўлинади?

  43. Иш берувчи қуйида кўрсатилган қайси ҳолларда ходимни ишдан четлаштириши шарт?

  44. Касб касаллиги бу-?

  45. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кириш йўл-йўриғи кимларга ўтказилмайди?

  46. Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун қандай интизомий жазо чораларини қўллаш мумкин?

  47. Интизомий жазони қўллаш муддатлари қанча?

  48. Сменани қабул қилиш ва топширишда асосан нималар текширилиши керак?

  49. Иш раҳбари ўтган вақт учун меҳнат муҳофазаси бўйича қўл остидаги барча ходимларга ҳар ойда йиғилиш ўтказиши шартми, агар ўтказилса бу қандай расмийлаштирилади?

  50. Ходим хавфли ишларни бажариш учун ўқитилмаган бўлса, хавфли ишларини кимнинг руҳсати билан бажариши мумкин?