ПБПЛ
- Тайёрланишга келтирилган иккиламчи металл (қора ва рангли темир-терсак ва чиқиндилари) қайси жойларга тахланиши керак?
- Уюм, тахламлардаги темир-терсакларни бўлакларга ажратиш уюмнинг қайси қисмидан бошланиши зарур?
- Металл қолипларни устма-уст тахлашга рухсат этиладими?
- Тахланаётган металл темир-терсакларининг энг юқори баландлиги қанча бўлиши керак?
- Темир-терсакларни ортиш-тушириш ишлари доимий равишда бажариладиган жойларда …..
Юқорида кўрсатилган хавфсизлик талабларининг давомийлиги қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
- Металл темир-терсаклар қандай ҳужжатларга эга бўлиши керак?
- Темир-терсакларни пакетлаш (брикетлаш) жараёнида уларга қандай буюмлар ёки моддалар қўшилиб кетмаслиги зарур?
- Ҳар бир корхонада қора ва рангли металл темир-терсакларининг портлаш хавфсизлиги назорат қилиниши шартми?
- Қайта ишлаш (текшириш, саралаш, парчаларга бўлиш, темир-терсакни қайта ишловчи қурилмаларга, мульда ва печларга юклаш ва ҳоказо) ёки жўнатиш (қайта юклаш) учун корхонага келган ҳар бир темир-терсак партияси портлаш хавфсизлигини қайси хужжат талабларига асосан текширувдан ўтказилиши лозим?
- Портлатилиб майдаланган металл парчалари ва қолдиқлари қайси назоратдан ўтказилиши керак?
- Темир-терсак, шу жумладан, зарарсизлантирилган буюмлар, қуйидаги талаблардан қайсиларига жавоб бериши зарур:?
- Кислота ва бошқа хавфли моддалар сақланган идишларни пўлат эритиш ва қуймачилик ишлаб чиқаришларида қайта ишлаш мумкинми?
- Келтирилган темир-терсак партиясида портлаш хавфи бўлган буюмлар топилган тақдирда қандай чора-тадбирлар кўрилиши зарур?
- Ҳарбий, самолёт ва ракета техникасининг темир-терсакларини бўлакларга ажратиш, шунингдек портлаш хавфи бўлган буюмларни зарарсизлантириш қайси ишлар сирасига киради, бу ишлар қаерда бажарилиши ва бундай темир-терсак пакетлари қандай сақланиши ва ташилиши лозим?
- Ишлаб чиқариш жараёнида радиоактив моддалар қўлланиладиган корхоналардан келтирилаётган иккиламчи металларнинг партиясига қандай хужжат бўлиши зарур?
- Таркибида симоб бўлган металл чиқиндиларда қанақа моддалар бўлмаслиги зарур?
- Магний, титан ва уларнинг қотишмаларидан чиққан қириндилар сақланадиган жойларда пайвандлаш ҳамда бошқа оловли ишларни қандай бажариш мумкин?
- Хавфли моддаларни қайта ишлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш учун қандай чора-тадбирлар кўрилиши зарур?
- Темир-терсакларни газ билан кесиш ишлари олиб бориладиган майдончалар қандай воситалар билан жиҳозланган бўлиши зарур?
- Баландлиги неча метрдан ортиқ бўлгандаги йирик буюм ва конструкцияларни кесиш пайтида қирқилган бўлакларнинг қулаб тушмаслиги учун чора-тадбирлар кўрилган бўлиши лозим?
- Темир-терсакларни қайси жойларда газ билан кесиш мумкин?
- Ичи бўш сиғим ва буюмларни газ билан кесиш пайтида улар қуйидагилардан қайси бир талабларга жавоб бериши зарур?
- Кема, катер ва бошқа сузиш воситаларини қисмларга бўлиш қайси ишлар тоифасига киради ва уларни бажариш учун қандай хужжатлар талаб этилади?
- Парчаларга бўлиниши лозим бўлган кеманинг портлаш хавфсизлиги ва радиоактив хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ким томонидан тақдим этилиши керак?
- Газ билан кесиб парчаларга бўлишда кемадаги танк (сиғим)лар, трюм ва қувурларда қандай чоралар кўрилиши зарур?
- Йирик габаритли темир-терсакни газ билан кесиб парчаларга бўлишда газ тарқатиб бериш тармоғининг узунлиги неча метрдан кўп бўлмаган енг (шланг)лардан фойдаланишни кўзда тутиши лозим?
- Темир-терсакларни кесиш қайчиларининг бошқарув пульти (қайчилар операторининг иш ўрни) да қандай жадвал бўлиши лозим?
- Гидравлик қайчиларда милтиқ, пулемёт ва замбаракларнинг стволларини, кесишга йўл қўйиладими?
- Аллигатор қайчиларини ишга тушириш тугмалари қаерда жойлашган бўлиши лозим ?
- Қайчиларнинг муфтасини қўшиш педали қайчиларни тасодифан юргизиб юбориш имконига йўл қўймайдиган нимага эга бўлиши керак?
- Металлни қирқиш учун қайчининг қайси томонидан узатиш мумкин эмас?
- Пресслар жойлашган бино деворларининг юк кўтариш кранлари яқинлашадиган томони қадай ҳимояланган бўлиши керак?
- Пресснинг иш майдончаси ва юклаш ҳавзаси (короби) ҳамда пресс-камера атрофида қандай тўшама билан қопланган бўлиши керак?
- Металл қириндиларини брикетловчи-прессларидан тиқилиб қолган брикетларни чиқариб олиш ва қириндиларни ёт буюмлардан тозалаш учун қандай мосламалар билан жиҳозланган бўлиши даркор?
- Брикетловчи-прессларнинг конструкцияси пресснинг салт (холостой) ишлашида......
Юқорида кўрсатилган талабнинг давомийлиги қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
- Металлни копёр ускунасида майдалаш қайси норматив хужжатга мувофиқ амалга оширилиши лозим?
- Копёр тўсиғидаги оралиқларга қўйилган талабларни кўрсатинг?
- Эстакада копёрининг шаботи баландлиги неча метрга тенг тўсиққа эга бўлиши ва унда копёр ишчиларининг шаботга ўтиши учун эни неча метрли бўлган оралиқлар кўзда тутилиши зарур?
- Зарбалаш залида жойлашган копёрлар ва кўчма копёрлар нималар билан жиҳозланиши лозим?
- Зарбалаш залида жойлашган копёрларда ва кўчма копёрларда огоҳ этиш сигналлари қайси вақтларда берилиши керак?
- Копёр бабасини бошқариш пульти қаерга ўрнатилган бўлиши зарур?
- Копёр бабасининг механик ёки электромагнит тутиш-ташлаш қурилмасига қандай хавфсизлик талаби қўйилганлигини кўрсатинг?
- Копёр ускунасида майдалашда транспорт воситаларини зарбалаш залига киришига ишларни бехатар бажарилишига кимнинг рухсати билан ва қачон йўл қўйилади?
- Кўприкли кранлар ёрдамида хизмат кўрсатиладиган минора типидаги копёрлар қандай қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак?
- Копёр қурилмаларининг техник ҳолати қайси муддатларда текширилиши ва текширув натижалари қаерга киритилиши керак?
- Чўян парчаларини майдалашда қандай хавфсизлик талаблари қўйилганлиги қуйидаги жавоблардан қайси бирида тўғри кўрсатилган?
- Қириндиларни саралаш, майдалаш ва ёғсизлантириш қаерларда амалга оширилиши ва бундай қурилмаларнинг юк солинадиган бункерлари олдида нима бўлиши керак?
- Болғали қиринди-майдалаш агрегатларининг конструкциясида.....
Юқорида кўрсатилган хавсизлик талабини давомийлиги қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
- Қириндиларни ёғсизлантириш ускуналарига етказиб бериш, уларни юклаш ва ёғсизлантирилгандан сўнг олиш жараёнлари қандай бўлиши даркор?
- Саралаш барабанлари, конвейер ва қиринди-майдалаш агрегатларида центрифугалар қаерга ўрнатилиши ва уларнинг қайси холатларда ишлашини истисно қилувчи блокировка қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак?
- Центрифугалар қириндиларни юклаш учун тайёрлангандан сўнг ва автоматик режимда ишлаш вақтида қандай қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим?
- Қириндиларни ёғсизлантиришда сувли ювувчи (ишқорли) эритмаларни тортиб-ҳайдаш жараёни қандай амалга оширилиши лозим?
- Қора металл темир-терсакларидан рангли металларни ажратиб олиш, йиғиш ва саралаш ишлари қандай бажарилиши керак?
- Қора металлардан рангли металларни ажратиб олиш мақсадида темир-терсаклар (машина ва аппаратларнинг узел ҳамда механизмлари)ни майдалаш қаерларда бажарилиши лозим?
- Шлак уйилмасини қайта ишлаш хавфсизлиги қайси норматив хужжатларга мувофиқ олиб борилиши лозим?
- Кўчки ҳодисалари мавжуд бўлган шлак уйилмасини қайта ишлаш қандай амалга оширилади?
- Шлак уйилмасини қандай қазиш ман этилади?
- Ўзи юрар машиналарнинг шлак уйилмаси қиялигида ҳаракатланиши ва ишлашига рухсат этиладими?
- Саноат чиқиндиларидан темир-терсакларни сепарация ускуналари ёрдамида ажратиб олиш қайси норматив-техник хужжатларга мувофиқ бажарилиши лозим?
- Сепарация ускуналари металл парчалари ва скрапларнинг учиб чиқиши ва тушиб кетишига йўл қўймаслиги учун қандай хавфсизлик талаблари бўлиши даркор?